Ўзбекистонлик теннисчи Санжар Файзиев Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида Халқаро теннис федерацияси (ITF) томонидан ташкил этилган теннис турнирининг жуфтликлар баҳсида беларуслик Андрей Василевски билан муваффақиятли иштирок этди, деб хабар беради ЎзА.
Мукофот жамғармаси 25 минг доллардан иборат турнирнинг биринчи даврасида Файзиев/Василевски жуфтлиги мезбон теннисчилар Сагадат Аяп ва Бўлат Мамир, чорак финалда Жанубий Корея вакиллари Хюн-Ву Нам ва Жае-Мин Сеол, ярим финалда беларуслик Максим Дубаренко ва сербиялик Мики Янкович дуэтларини мағлубиятга учратди.
Мусобақа финалида Файзиев/Василевский жуфтлиги россиялик Маркос Каловелонис ва грузиялик Александр Метревели тандемига қарши кортга чиқиб, 6:2, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди ва бош совринни қўлга киритди.
Изоҳ (0)