Гонконгнинг Cathay Pacific авиакомпаниясига тегишли самолёт Хитойнинг Чунцинь шаҳрида фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда, South China Morning Post газетасининг электрон версиясига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Бортида 248 киши бўлган Boeing-777 Гонконг–Лондон йўналишидаги рейсни амалга ошираётган эди. Жануби-Ғарбий Хитой узра парвоз чоғида двигателлардан бирида ёғ босими тушиб кетгани қайд қилинди; учувчилар аэропортга қайтишга қарор қилди. Аммо бир муддатдан сўнг муаммо жиддийроқ эканлиги аниқланди ва самолёт Чунцинь аэропортида қўндирилди.
Самолёт аэропорт устида 20–30 дақиқа давомида айланиб, ёқилғини тўкди, бу пайт учиш-қўниш тасмасига ўт ўчириш ва тез ёрдам машиналари олиб келинди.
Изоҳ (0)