Италия ва Американинг Fiat Chrysler компанияси дунё бўйича 1,1 миллион автомобиль ва йўлтанламасини чақириб олади. Бу ҳақда, Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «РБК» хабар беради.
Чақириб олишнинг сабаби ишлаб чиқарувчи автомобиллари «парковка» режимида ҳам ҳаракатланишни давом эттириши мумкинлиги билан боғлиқ. Компаниянинг маълум қилишича, аллақачон бу каби ҳолатларнинг 41 таси қайд этилган.
Чақириб олиш Dodge Charger ва Chrysler 300 седанлари (2012—2014 йиллар ишлаб чиқарилган), шунингдек, 2014—2015 йилларда чиқарилган Jeep Grand Cherokee маркадаги автомобилларни қамраб олади. Энг кўп автомобиль — 811 мингга яқини АҚШдан, 52 минг автомобиль Канада, 17 минги Мексикадан ва қолганлари Шимолий Америкадан ташқаридан чақириб олинади.
Изоҳ (0)