Хитойдаги энг машҳур видеоблогер Папи Жианг биринчи марта 30 сония давом этувчи реклама ролигини 3,4 миллион долларга сотди. Бу ҳақда, Quartz портали маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар беради.
Косметика ва гўзалликка ихтисослашган кўп сонли блогер қизлардан фарқли равишда Жианг кундалик ҳаёт, муносабатлар ва ижтимоий масалалар билан боғлиқ ҳажвий видеолари билан машҳур.
Қизнинг ҳақоратли сўзлардан кўп фойдаланиши ҳатто Хитой ҳукуматининг норозилигига сабаб бўлган.
Энг омадли блогернинг каналидаги рекламани косметика сотувчи компания ютиб олди.
Изоҳ (0)