19–21 апрель кунлари Хитой пойтахти Пекинда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг (МКК) навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Мажлисда Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасидаги асосий тадбирларга тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди.
Учрашув давомида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган ШҲТга аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгаши, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, Маданият вазирлари йиғилиши, Ишбилармонлар кенгаши бошқаруви, Банклараро бирлашма кенгаши йиғилишларининг кун тартиби ва якуний ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, Ўзбекистон 13-14 апрель куни бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг ўн биринчи учрашуви якунлари тўғрисида маълумот берди.
Изоҳ (0)