Буюк Британия шаҳзодалари Уильям ва Гарри Бакингемширдаги «Юлдузли жанглар» фильмини суратга олиш жараёни кетаётган Pinewood студияси съёмка майдонида бўлди. Daily Mail нашрининг билдиришича, меҳмонларни актёрлар Дэйзи Ридли (Рей), Жон Бойега (Финн) ва Марк Хэммил (Люк Скайуокер), шунингдек, Чубакка кутиб олди.
Шаҳзодалар киносаганинг ашаддий мухлислари эканлигини тан олди. Студияга ташриф давомида улар ёруғлик қиличларида дуэль уюштиришга, шунингдек, BB-8 дроиди билан мулоқот қилишга улгурди.
«Газета.ru» шаҳзодаларнинг студиядаги саргузаштлари акс этган фотосуратларни тақдим этди.
Изоҳ (0)