Мьянманинг ғарбий соҳилларидаги Ракхайн штатида қочоқларни олиб кетаётган паромнинг ағдарилиб кетиши оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари, 60 кишининг бедарак йўқолганлиги қайд этилмоқда. Бу ҳақда, маҳаллий ҳукуматнинг маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Дарё бўйлаб қочоқларнинг маҳаллий лагеридан Ситуэ провинцияси маъмурий марказидаги озиқ-овқат бозорига йўл олган қайиқда 100 киши бўлган.
Ҳодиса жойида қутқарув ишлари ташкил этилган.
Изоҳ (0)