19 апрель куни Германия Кубоги мусобақасининг ярим финалида Мюнхеннинг «Бавария» клуби ўз майдонида Бременнинг «Вердер» футболчиларига қарши баҳс олиб бориб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди, деб хабар беради «Sports.ru».
Учрашувда киритилган икки голга ҳам мюнхенликлар ҳужумчиси Томас Мюллер муаллифлик қилди. 30-дақиқада германиялик ҳужумчи Хаби Алонсонинг бурчакдан узатиб берган тўпига боши билан зарба берди ва ҳисобни очди. Ўйиннинг 71-дақиқасида Артуро Видалга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган пенальтини Мюллер бехато бажарди ва «Бавария»нинг мусобақа финалига чиқишига катта ҳисса қўшди.
Мюллернинг «Бавария» сафидаги голлари сони 151 тага етди ва у Мюнхен клуби учун 150 тадан ортиқ тўп киритган бешинчи футболчига айланди.
«Бавария»нинг финалдаги рақиби бугун, 20 апрель куни «Герта» – «Боруссия Дортмунд» ўртасидаги иккинчи ярим финал учрашувидан сўнг аниқланади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан 23:30 да бошланади.
Германия Кубоги, 1/2 финал
«Бавария» – «Вердер» 2:0 (1:0)
Голлар: 1:0 – 30 Мюллер, 2:0 – 71, пенальти Мюллер.«Бавария» – Нойер, Лам, Бернат (Бенатия, 58), Алаба, Гётце (Алькантара, 60), Алонсо, Рибери, Мартинес, Коман (Видаль, 67), Мюллер, Левандовски.
Вердер – Видвальд, Вестергор, Штернберг, Гебре Селасси, Жилобожи, Юнузович, Ятабаре (Озтунали, 74), Бартельс, Фритц (Кляйнхайслер, 83), Гриллич, Писарро (Ужа, 73).
Огоҳлантириш: Фритц (24).
Изоҳ (0)