Россия Афғонистонга беминнат ёрдам сифатида 10 минг дона Калашников автоматларини етказиб берди. Бу ҳақда, РФ ТИВ баёнотига асосланиб, «РИА Новости» маълум қилди.
Россия Афғонистон билан тузилган беминнат ҳарбий ёрдам бўйича шартнома асосида 2015 йилда расмий Кобулга 63 дона Ми-17 вертолётларини тақдим этган эди. Автоматик қуролларнинг етказиб берилиши билан шартнома тўлиқ бажарилди.
Изоҳ (0)