Футбол бўйича Испаниянинг «Реал» клуби футболчилари бош мураббий Зинедин Зиданнинг фаолиятидан қониқиш ҳосил қилаётгани ҳақида Marca нашрига асосланиб, «Чемпионат» хабар берди.
Нашрнинг қайд этишича, футболчилар уларнинг «тилида» сўзлаша оладиган франциялик мутахассис билан яхши алоқада. Мадрид клуби етакчиси Криштиану Роналдудан тортиб, қолган футболчиларга қадар Зидан жамоада қолиши керак, деб ҳисоблайди. «Реал» раҳбарияти эса оғир паллаларда клубдаги хотиржамликни сақлай олгани учун ҳам Зиданнинг ишидан ҳайратга тушган.
Зидан Ла Лига 18-туридан кейин Мадрид клубини қабул қилиб олганди. 31-тур доирасида «Барселона» ва Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалида «Вольфсбург» клублари мағлуб этилганидан кейин мутахассисга бўлган ишонч янада ортди.
«Реал» Ла Лига 33-туридан кейин 75 очко тўплаб, 76 тадан очкоси бор «Барселона» ҳамда «Атлетико»дан кейин учинчи жамоа бўлиб турибди. Чемпионлар Лигасининг ярим финалига йўл олган клуб 26 апрель ва 4 май саналарида «Манчестер Сити»га қарши финал остонасида иккита ўйин ўтказади.
Изоҳ (0)