Нидерландия адлия вазирлиги маҳбусларга планшетли компьютерлар тарқатишга қарор қилди. Бу ҳақда DutchNews ресурси хабар бермоқда.
Ғояга кўра, гаджетлар умумий фойдаланиш телевизорлари ва кутубхоналар ўрнини босиши лозим. Қурилма ёрдамида маҳбуслар ўзларига керакли каналларни мустақил равишда кўради ва керакли ўқув курсларини харид қилади.
«Ҳозир ўзингга мустақил равишда ғамхўрлик қилиш муҳим аҳамиятга эга. Биз бу амалиётни маҳбуслар орасида ҳам жорий қилмоқчимиз, токи улар қариндошлари билан учрашувларни ва зарур нарсалар харидини мустақил равишда режалаштирсин», — деб изоҳ берди вазирликнинг матбуот котиби.
Мухолифат вакиллари, ўз навбатида, кутубхоналарнинг ёпилишидан кўзланган мақсад пул тежаш эканлигини, бу ташаббус маҳбусларнинг қамоқхона персонали билан алоқаларини қисқартириб, уларнинг ижтимоийлашувига жиддий тўсиқ бўлишини айтмоқда.
Изоҳ (0)