Мексикада Зика безгаги билан касалланганлар сони 239 кишига етди. Бу ҳақда, мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Аҳолиси 122 миллиондан ортиқ бўлган мамлакатда вирусни илк бор юқтириб олиш ҳолатлари 2015 йилнинг ноябрь—декабрь ойларида қайд этилган эди. Ўлим ҳолатлари ёки оғир асоратлар ҳақида маълумотлар эълон қилинмаган.
Ҳозирги пайтга қадар Зика вируси 65 нафар ҳомиладор мексикаликнинг қонида аниқланган бўлиб, улар махсус кузатув остига олинган. Ҳозиргача улардан етти нафари фарзандини дунёга келтирган ва болаларнинг соғлом эканлиги қайд этилмоқда.
Изоҳ (0)