«Барселона» жамоаси сўнгги ўйинларда салбий натижа қайд этаётганига қарамай, клуб раҳбарияти бош мураббий Луис Энрике билан хайрлашиш ниятида эмас, деб хабар беради «Чемпионат».
«Луис Энрике клуб спорт директори Роберт Фернандес билан келаси мавсум учун таркиб борасида иш олиб бормоқда», – деди «Барселона» раҳбариятидаги вакиллардан бири.
Луис Энрике шогирдлари Испания чемпионатининг кетма-кет уч ўйинида («Реал» – 1:2, «Реал Сосьедад» – 0:1, «Валенсия» – 1:2) мағлубиятга учради. Бундан ташқари, каталонияликлар Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалида икки ўйин натижасига кўра (2:1, 0:2) имкониятни бой бериб, турнирни тарк этди.
Изоҳ (0)