Испаниянинг «Барселона» футбол клуби Ла Лиганинг 33-турида «Валенсия»га имкониятни бой берди — 1:2. Учрашув «Барселона»нинг уй аренаси ҳисобланган «Камп Ноу»да бўлиб ўтди, деб хабар берди «Чемпионат».
Ла Лиганинг 31-турида «Барселона» Мадриднинг «Реал» клубини ҳам шу стадионда қабул қилиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Жамоа ўз майдонида кетма-кет икки беллашувда сўнгги бор 2003 йилнинг октябрь ойида мағлуб бўлган. Ўшанда «Валенсия» (0:1) ва «Депортиво» (0:2) клублари «Барселона»ни сафарда таслим қилганди.
Қайд этиш керак, «Барселона» Ла Лиганинг кетма-кет тўртта ўйинида зафар қуча олмагач, таъқибчиси «Атлетико» очколар бўйича унга етиб олди. Эндиликда «Реал» билан орадаги фарқ ҳам бор йўғи 1 очкони ташкил қилмоқда.
«Валенсия»га қарши беллашувда Лионель Месси карерасидаги 500-голини киритишга муваффақ бўлганди. Бироқ бу гол жамоага ҳеч қандай ёрдам бермади.
Изоҳ (0)