Бразилия президенти Дилма Руссефф 16 апрель, шанба куни ўз сиёсий рақибларини коррупцияга алоқадорликда айблади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар беради.
«Улар ҳеч нарсада айби бўлмаган аёлни қоралаб, коррупцияда айбдорларни қутқариб қолишни истамоқда», — деб ёзди Руссефф «Фолья ди Сан-Паулу» газетасида чоп этилган мақолада.
Бразилия президентининг аниқлик киритишича, бир қатор унга қарши турувчи сиёсатчилар суд таъқибидан иммунитетни қўлга киритиш учун ҳокимиятни эгаллашга умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия фуқароларининг кўпчилик қисми нафақат мамлакат президенти Дилма Руссефф, балки вице-президент Мишел Темерга нисбатан ҳам импичмент ғоясини қўллаб-қувватлаганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)