16 апрель, шанба куни маҳаллий вақт билан 7:39 да Тошкентда ҳамда Ўзбекистоннинг яна бир қатор шаҳарларида кучсиз ер силкиниши содир бўлди. Бу ҳақда, Тошкент сейсмостанциясига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Айтилишича, зилзила эпицентри Ўзбекистон ҳудудида, Тошкентдан 160 километр шарқроқда жойлашган. У ерда силкиниш магнитудаси 4,8 баллни ташкил этган. Табиий офат ўчоғи 10 километр чуқурликда бўлган.
Тошкентда силкинишлар магнитудаси 2, Фарғонада 3, Наманганда 3–4 баллни ташкил этган.