Англиянинг «Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп Дортмунднинг «Боруссия» клубига қарши Европа Лигаси чорак финал жавоб учрашувидан (4:3) сўнг ўйин борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди, деб хабар беради «Чемпионат».
«Майдонда содир бўлган воқеага изоҳ бериш қийин. ‘Энфилд’ стадионида ажойиб кеча бўлди. Ростини айтганда, ўйин ғалати ҳам бўлди. Старриж ва Алленни майдонга туширганимизда характеримизни намойиш қилмоқчи бўлдик. Ютқазсак ҳам, характеримизни кўрсатишимиз керак эди ва бунинг уддасидан чиқдик. Бу ҳақиқий Европа футболи бўлди. Ҳатто нейтрал мухлис ҳам ушбу ўйинни кўриб, ‘Футбол – зўр ўйин’ дея олади. Ҳозир ўнг қўлим оғрияпти, лекин нима учун оғриётганини билмайман. Балки кимдир мени уриб юборгандир. Эсда қоларли кеча бўлди. Биз охиригача курашдик ва ҳақли равишда ғалаба қозондик», — деди германиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган эди. Жавоб ўйинида 0:2 ва 1:3 ҳисобида имкониятни бой бераётган «Ливерпуль» якунда 4:3 ҳисобидаги иродали ғалабага эришди.
Изоҳ (0)