«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике жамоанинг навбатдаги машғулоти вақтида футболчилар билан гаплашиб олди, деб хабар берди «Uff.uz».
Мураббий шогирдларини Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалида икки ўйин натижасига кўра (2:1, 0:2) «Атлетико»дан учралган мағлубиятдан руҳан тушкунликка тушмасликка ва мавсумда қолган икки мусобақада ғолиб чиқишга чақирди.
«Биз ҳали икки совринни қўлга киритишимиз мумкин ва бунинг учун қўлимиздан келган барча ишни қилиш керак», — деди испаниялик мураббий.
Қайд этиш жоиз, каталонияликлар Испания чемпионати ва Испания Кубоги ғолиблиги учун курашни давом эттиради.
Изоҳ (0)