«Бавария» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Бенфика»га (2:2) қарши Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб ўйинидан сўнг «Реал» етакчиси Криштиану Роналдунинг мусобақа ярим финалида «Бенфика»га қарши баҳс олиб бориш истагини йўққа чиқарганидан афсусда эканини айтди, деб хабар беради Goal.
«Роналду ЕЧЛ ярим финалида ‘Бенфика’га қарши ўйнамоқчи эканини биламан ва бунинг учун ундан узр сўрайман», – дея ҳазил қилди испаниялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, «Реал», «Манчестер Сити», «Бавария» ва «Атлетико» клублари Европа Чемпионлар Лигаси ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Изоҳ (0)