Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси бош котиби Шаран Барроу бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Бу ҳақда, Касаба уюшмалари федерацияси кенгашининг матбуот хизмати маълумотига таяниб, «Газета.uz» хабар беради.
330 дан ортиқ миллий касаба уюшмалари марказларини бирлаштирувчи Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси вакиллари Касаба уюшмалари федерациясининг турли соҳа ходимларининг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимояси бўйича фаолияти билан танишди, шунингдек, ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
Ташриф доирасида Халқаро касаба уюшмалари конфедерациясининг делегация аъзолари Тошкент йўловчи вагонлари қуриш ва таъмирлаш заводи ҳамда Самарқанднинг Sam Antep Gilam компаниясига ташриф буюрди. У ерда ишчиларнинг меҳнат қилиш ва дам олиш шарт-шароитлари билан танишди.
Изоҳ (0)