2026 йилга келиб Хитойнинг мегаполисларида истиқомат қилувчи аҳоли сони 250 миллион кишига етади. 2014 йилда эълон қилинган “Янги турдаги урбанизация миллий режаси (2014–2020)”га мувофиқ, қишлоқлардан ва кичик шаҳарлардан мегаполисларга шу давр ичида 100 миллион киши кўчирилади.
Аммо бу кенг миқёсли лойиҳани амалга ошириш шаҳарларни кенгайтириш, инфраструктурани ривожлантиришни талаб этади.
Хитой бошлаган ушбу лойиҳанинг илк одимларини, шунингдек, мамлакатнинг шаҳарчилик тарихини акс эттирувчи суратлар TechInsider томонидан тақдим этилди.
Хэнань вилояти, 1867 йил. Мамлакат аҳолиси 363 миллион кишини ташкил қиларди.
Орадан бир аср ўтиб, Хитой электрон товарлар ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини экспорт қила бошлади.
Хитой ҳукумати 1991 йилдан тоза шаҳар муҳити концепциясини шакллантира бошлади. Гонгконгдаги Деворли шаҳарни бузиш билан ҳукумат 30 минг кишини кўчирди ва унинг ўрнига боғ қурди.
1995 йили авж олган тошқинлар Хитойда инфраструктурани янада ривожлантириш кераклигини кўрсатиб қўйди. Жумладан, эскирган қувурларни алмаштириш масаласи ўртага ташланди.
Дунёдаги энг йирик McDonald’s (Пекин) атрофидаги биноларнинг бузилиши. Улкан кранлар йирик шаҳарлар учун одатий манзара бўлиб қолди.
XX аср охирида Ғарб компаниялари Хитойга кириб кела бошлади. Мамлакат етакчиси Дэн Сяопин капиталистик давлатлар тажрибасидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришни ривожлантира олгани туфайли шаҳарлар сони ва ҳажми кескин ўсди.
XXI аср арафасида бутун Хитой бўйлаб янги бинолар шиддат билан ўсиб чиқа бошлади. Муаммолар ҳам бўлди. Жумладан, давлат уйларининг қурилиши билан боғлиқ жанжал туфайли иккита йирик бино бузиб ташланди. Бу Хитойга 199 миллион юань ёки 32 миллион доллар зиён келтирди.
Тахминан ўша пайтларда мамлакатда Уч дара тўғони қурилиши бошланди. Янцзи дарёсини кесиб ўтадиган тўғон бугунги кунда дунёнинг энг йирик электр станцияси ҳисобланади. Хитойда одат бўлган тезкорликка қарамай, унинг қурилиши 18 йил вақт олди.
Ўн йилдан камроқ вақт ичида Хитой тўғон атрофида инфраструктура яратиб, бир вақтлар мамлакатни азоблаган табиий офатлар ва сув тошқинларининг олдини олди. 2006 йилда тўғон юқорисидаги улкан сув омбори ниҳоят тўлдирилди.
1973 йили сунъий йўлдошдан туширилган сурат. Қизил билан ўрмонзор ва флора билан қопланган ҳудуд, кулранг билан аҳоли истиқомат қилувчи ерлар кўрсатилган.
2003 йилда Хитой саноатлашган мамлакатга айланди. Шу билан бирга, ўсимликлар дунёси йилдан йилга қисқармоқда, дарёлар сарҳадлари ичкарироққа сурилиб, бўшаган ерларда қишлоқлар ва аҳоли яшовчи пунктлар барпо этилмоқда.
Хитойнинг Пекин ва Гонгконг сингари шаҳарларни атрофдаги ҳудудлар билан бирлаштириб, аҳолиси 10 миллион кишидан ошадиган мегаполислар яратиш режаси секин-аста амалга оширилмоқда. Суратда — Чжуцзян дарёси дельтасидан ўтиш йўлини қисқартириб, уч шаҳарни бирлаштирувчи Гонгконг–Чжухай–Макао кўпригининг қурилиши.
Транспорт мегаполисларни бирлаштиришда муҳим ўрин тутади. Темир йўллар ва автомобиль йўлларининг кўпайиши ишчиларнинг йўлга кетадиган вақтини қисқартириши кўзда тутилган.
Хитойда эски биноларни бузиб ташлаш одатий ҳолга айланди. Юз миллионлаб одамларга жой бўшатиш учун Хитой ҳукумати кескин чоралар кўрмоқда. Уйлари бузилган одамлар мегаполисларга кўчирилади, бузилган уйларнинг ўрнида эса йўллар қурилади.
Уйи бузиб ташланган аёл ишчига ғишт билан ташланди.
Уйи бузилгани туфайли ақлини йўқотаёзган Хуань Суфань исмли аёл томдан сакради. Бундай ҳолатлар камдан-кам кузатилади, лекин ҳукуматнинг режалари оддий аҳолига ҳар хил таъсир кўрсатиши мумкинлиги маълум бўлмоқда.
Шаҳарлардан ташқарида яшовчи миллионлаб деҳқонлар ва фермерлар учун ҳали-ҳануз ҳолат номаълумлигича қолмоқда. Хитойда фермерларнинг мулкий ҳуқуқлари чекланган, Коммунистик партия эса шарт-шароитларни яхшилаш мақсадида шаҳар ва қишлоқ бозорини қўшиш таклифини кўпдан бери илгари суриб келади.
Улкан кранлар ёрдамида қурилаётган осмонўпар бинолар фонида эркак дала орқали сув ташимоқда. Хэфэй, Аньхой провинцияси.
Кўплаб осмонўпар бинолар қад кўтариб улгурганига қарамай, уларнинг аксарияти ҳали сотилгани йўқ. Шаҳарларга кўчиб келишни орзу қилган миллионлаб одамларнинг моддий аҳволи бунга йўл қўймайди.
Йирик шаҳарларга кўчиб келган меҳнат муҳожирлари эски биноларда истиқомат қилади. Улкан бизнес марказлари ва офис бинолари яқинида турган бундай иншоотлар аҳолининг даромадидаги фарқларни янада яққолроқ кўрсатади.
Баъзида меҳнат муҳожирлари учун мана бу каби вақтинчалик уйлар қурилади. Гуанчжоу, Гуандун провинцияси.
Бу тўсиқлар ва камчиликларга қарамай, лойиҳа жиддий ютуқларга эришмоқда. Хитой бутун бошли шоссе тизимлари яратишга, улар бўйлаб улкан бинолар қуришга муваффақ бўлди. Яратилган инфраструктура бир куни албатта керак бўлади.
1867 йилдаги тошлоқ тепаликлар ва қўлбола чайлалардан иборат Хитой бутунлай қайтадан қуриб чиқилди, деб айтиш мумкин. Шаҳарлар шиддат билан ўсиб бормоқда. Бинолар елкама-елка ўсиб чиқмоқда.
Аммо Хитой энди бошлади.
Изоҳ (0)