6 апрель куни бўлиб ўтган референдумда голландияликларнинг 61,1 фоизи Украина ва Европа Иттифоқи ўртасидаги уюшма ҳақидаги келишувга қарши овоз берди. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.
Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда, уюшмани қўллаб-қувватлаб фуқароларнинг 38,1 фоизи овоз берган.
Мамлакат пойтахти Амстердамда кўпчилик битим фойдасига овоз берган — 52 фоиздан кўпроқ (46 фоизи қарши овоз берган).
Референдумда фуқароларнинг 32,2 фоизи қатнашганлиги эътиборга олиниб, референдум ҳақиқий деб тан олинади.
Изоҳ (0)