Покистон жануби-ғарбидаги Белужистон вилоятида йўловчи поездининг портлаб кетиши натижасида камида икки киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши яраланди. Бу ҳақда Dunya News телеканали маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Темирйўл раҳбарияти вакилининг маълум қилишича, портловчи қурилма темирйўлга ўрнатилган бўлган. У поезд Бала Нари туманига етганда портлаб кетган.
«Жаффар Экспресс» поезди Кветтидан Лаҳорга йўл олган эди.
Теракт учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ зиммасига олмади.
Изоҳ (0)