«Қўшма Штатлар ва бошқа душман кучларнинг КХДРни бўғишга қаратилган ҳаракатлари мислсиз миқёсга етди». Бу ҳақда Шимолий Корея давлат мудофаа қўмитаси баёнотида маълум қилинган, дея хабар беради «ТАСС».
Қўмита баёнотида таъкидлашича, «ҳатто дунё урушлари тарихида қўлланган энг шафқатсиз чоралар тимсоли бўлган Ленинград қамали, шунингдек, совуқ уруш давридаги Кариб буҳронини ҳам Корея ярим оролидаги ҳозирги вазиятга тенглашиши мушкул».
Қўмита вакили КХДР «Вашингтоннинг Пхеньянга ҳаддан зиёд босими туфайли ярим оролда юзага келган кучли буҳрон шароитида исталган пайт Қўшма Штатларнинг континентал қисмига жавоб зарбаси бериши мумкин»лиги ҳақида яна бир бор огоҳлантирди.