Иккинчи жаҳон урушидаги жасоратлари учун ҳиндуларнинг Кроу қабиласи пешвоси унвонига сазовор бўлган Жо Медисин Кроу 3 апрель, якшанба куни 102 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Монтана штати (АҚШ) губернатори Стив Буллок маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Уруш йиллари АҚШ армияси аскари бўлган Кроу душман ортидаги рейдларга бошчилик қилган, уларни қуролсизлантиришга муваффақ бўлган.
Коллежда антропологияни ўрганган Жо Медисин кейинчалик Кроу қабиласи тадқиқотчиси ва Америка туб халқлари тарихини ўрганувчи йирик антрополог-олим бўлиб етишди. У ўттиз йил мобайнида Ҳиндулар иши бўйича бюрода фаолият олиб борди.
2009 йили Барак Обама уни АҚШда фуқароларга тақдим этиладиган икки олий мукофотдан бири — Озодлик учун Президент медали билан тақдирлаган эди.
Изоҳ (0)