Панама президенти Хуан Карлос Варела ўз мамлакати журналистлар халқаро консорциуми томонидан офшор компаниялар орқали амалга оширилган келишувлар ҳақида чоп этилган мақолалар «изидан бориб» қўзғатилиши мумкин бўлган жиноят ишлари бўйича судлар билан фаол ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Унинг сўзларига кўра, Панама раҳбарияти мамлакатнинг иқтисодий соҳасидаги ҳар қандай ноқонуний фаолиятга нисбатан «нолга тенг чидамлилик» сиёсатидан воз кечмайди.
Нашр эслатишича, Mossack Fonseca компанияси маълумотлар базасидан ахборот чиқиб кетиши натижасида ОАВларда қатор дунё етакчилари ва уларнинг яқинлари пул ювиш ва солиқлардан бош тортиш бўйича схемаларга алоқадорлиги ҳақида маълумот пайдо бўлган эди.