Жаз мусиқасининг ўтмишда машҳур ижрочиси, бастакор ва саксофончи Леонардо Барбьери 2 апрель, шанба куни Нью-Йорк шифохонасида вафот этди. Бу ҳақда унинг рафиқаси Лаура Associated Press агентлигига маълум қилган, деб хабар беради «ТАСС».
У, шунингдек, «Гато» тахаллуси билан ҳам машҳур. Машҳурлигининг чўққиси 1960—1970 йилларга тўғри келган 83 ёшли мусиқачининг ўлимига зотилжам сабаб бўлган. Охирги бир неча йилларда у Нью-Йорк клубларида чиқишлар қилган.
Аргентинада таваллуд топган Барбьери 1967 йилдан 1982 йилга қадар 30 дан ортиқ альбом яратган. 1973 йилда у «Париждаги охирги танго» фильмидаги мусиқаси учун «Грэмми» мукофоти билан тақдирланган.