Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасида бугун, 2 апрель куни 3-тур беллашувлари ўз якунига етади. Куннинг биринчи ўйини Бекобод шаҳрида ташкил этилиб, унда «Металлург» Ғузорнинг «Шўртан» клуби устидан зафар қучди.
Шу тариқа, Бекобод клуби дастлабки уч турни 100 фоизлик натижа билан якунлаб, халқаро майдонда иштирок этаётган «Пахтакор», «Бунёдкор» клубларидан илгарилаб кетди. «Металлург» тўплар нисбатига кўра «Локомотив»дан кейин 2-ўринга жойлашди.
Навоийнинг «Қизилқум» клуби ҳам 3-турда зафар қучиб, очколари сонини 9 тага етказиб олди ҳамда 4-ўринга кўтарилди. «Қизилқум» ўз майдонидаги ҳар икки ғалабада ирода кўрсатди. 1-турда иккита гол фарқини йўққа чиқара олган Навоий клуби, «Олмалиқ» жамоасига қарши ўйинда ҳам ўз дарвозасидан биринчи гол ўтказиб юборганига қарамай, якунда ғалаба қозона олди.
Наманганда «Навбаҳор» ва «Сўғдиёна» клублари мавсумдаги дастлабки очколарни ишлаб олди. «Андижон» Олий лигага қайтганининг учинчи йилида ҳам мавсумни бир хилда — кетма-кет учта мағлубият билан бошлади.
3-турдан кейин «Локомотив», «Насаф», «Металлург» ва «Қизилқум» 9 тадан очко жамғарган. «Пахтакор» ва «Бунёдкор»да 7 тадан очко мавжуд. «Шўртан», «Андижон» ҳамда «Олмалиқ» клублари барча ўйинларда имкониятни бой берди.
Олий лига 3-тур беллашувлари 31 март, пайшанба
«Бунёдкор» (Тошкент) — «Машъал» (Муборак) 0:0
1 апрель, жума«Локомотив» (Тошкент) — «Нефтчи» (Фарғона) 4:0 (2:0)
Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов, 9 (1:0). Марат Бикмаев, 30 (2:0). Марат Бикмаев, 49 (3:0). Кахи Махарадзе, 75 (4:0).«Бухоро» (Бухоро) — «Пахтакор» (Тошкент) 0:0
«Насаф» (Қарши) — «Обод» (Тошкент) 1:0 (1:0)
Гол: Илҳом Шомуродов, 43 (1:0).2 апрель, шанба
Изоҳ (0)