Англия футбол ассоциацияси (FA)нинг Тартибга солиш мустақил қўмитаси «Челси» жамоаси ҳужумчиси Диего Костани «Эвертон»га қарши (0:2) Англия Кубоги чорак финалида интизомсиз хатти-ҳаракатлари учун битта ўйинга четлатиб, жаримага тортди, деб хабар беради ташкилот расмий сайти.
31 март, пайшанба куни Коста ҳакамнинг қизил карточка кўрсатиб, уни майдондан четлатиш қарорига нисбатан намойиш қилган интизомсиз хатти-ҳаракати учун айбдор деб топилди. Шунингдек, футболчи 25 минг фунт стерлинг миқдорида жарима тўлайди.
Костанинг четлатилиши унинг амалдаги уч ўйинлик дисквалификацияси якунига етганида кучга киради. Шу тариқа, «Челси» ҳужумчиси «Астон Вилла» ва «Суонси»га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.
Диего Коста, агар у шунга ўхшаш ҳолатларни такрорласа, бўлиб ўтган воқеалар инобатга олиниши ҳақида расмий огоҳлантириш олди.
Қайд этиш керакки, Диего Коста «Эвертон» билан ўйинда Гарет Баррини тишлаб олгани учун жазоланмаган.
Изоҳ (0)