Америка томони ташаббуси билан Ўзбекистон Меҳнат вазирлигида АҚШ Меҳнат вазирлиги билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ахборот хизмати хабар беради.
Мулоқот чоғида Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Президентининг фармонига кўра, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги Меҳнат вазирлиги сифатида қайта тузилгани ҳақида америкалик ҳамкасбларини хабардор қилди.
Республикада халқаро меҳнат стандартларига риоя қилишни таъминлаш чора-тадбирларига тўхталар экан, Абдуҳакимовнинг қайд этишича, 2014—2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида муносиб меҳнат тўғрисида махсус дастур ишлаб чиқилган бўлиб, мамлакат ҳукумати томонидан Ўзбекистон ратификация қилган Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциялари ва қонунчилик актларини ижро этиш чоралари тасдиқланган.
Меҳнат вазирлиги томонидан www.fbm.uz (Feedback Mechanism) сайти яратилиб, у орқали ишчилар ва фуқаролар, ўз меҳнат ҳуқуқи ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Меҳнат ҳуқуқий назорати давлат инспекциясига мурожаат қилиши мумкин.
Учрашув ниҳоясида, Э.Биль қабул учун ташаккур изҳор қилар экан, Ўзбекистоннинг нафақат халқаро ташкилотлар, балки АҚШ Меҳнат вазирлиги билан ҳам ижобий ва конструктив ҳамкорлик қилаётганини эътироф этди. Мулоқот якунларига кўра, Америка томони икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга тайёрлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)