Сурия қўшинлари халқ кўнгиллилари кўмагида пайшанба, 31 март куни Дамашқдан 432 километр наридаги Дайр аз-Завр шаҳри атрофида террорчиларнинг базаларига қарши бир нечта операция ўтказди. SANA агентлигига асосланиб, «ТАСС»нинг хабар беришича, аш-Шахил ва Саало аҳоли яшаш пунктлари яқинидаги тўқнашувларда 30 нафар жангари йўқ қилинди.
Мамлакат жануби-шарқидаги ас-Сувайда вилоятида Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари ИШИД гуруҳи жангариларининг колонналарига зарба берди. У ерда ҳам террорчилар орасида йўқотишлар бўлгани маълум қилинди.
30 март куни Сурия ҳарбийлари Хама вилоятидаги Сальмия шаҳридан шарқроқда жойлашган Талл-Таббардан ИШИД гуруҳларини сиқиб чиқарган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)