БМТ бош котиби лавозимига номзодлар илк бор дунёдаги етакчи дипломатик лавозимни эгаллаш ҳуқуқи учун очиқ кураша бошлайди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Ташкилотнинг амалдаги бош котиби Пак Ги Мун 2016 йилнинг охирида истеъфога чиқади.
Номзодлар май ойида БМТ Бош ассамблеясида чиқиш қилиши ва бутунжаҳон ташкилоти олдида турган мақсад ва вазифалари юзасидан ўз қарашларини таклиф этиши керак бўлади. Бундан ташқари, номзодлар Нью-Йорк ва Лондонда бўлиб ўтадиган оммавий дебатларда иштирок этади.
Ҳозиргача БМТ бош котиби лавозимига сайланиш нияти ҳақида етти киши маълум қилган. Яқин ойларда номзодлар рўйхатида бошқа исмлар ҳам пайдо бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)