«Барселона» жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионати 31-турида «Реал»га қарши кечадиган ўйинга тайёргарликни бошлаб юборди. Бу ҳақда аргентиналик футболчи Боливияга қарши (2:0) кечган ЖЧ–2018 турнирига саралаш баҳси 6-туридан сўнг айтиб ўтди, деб хабар беради «Чемпионат».
«Соғлиғимда муаммолар бўлмади. Эндиликда Барселонага қайтиб, ‘Реал’га қарши кечадиган ‘Эль-Класико’ ҳақида ўйлаш керак. Бу биз учун жиддий имтиҳон бўлади», – дейди 28 ёшли футболчи.
2 апрель, шанба куни бўлиб ўтадиган навбатдаги «Эль-Класико»ни Алехандро Хосе Эрнандес Эрнандес бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 23:30 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, биринчи даврада «Барселона» жамоаси «Сантьяго Бернабеу» стадионида «Реал»ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Изоҳ (0)