Бразилиялик собиқ футболчи Жулиано Беллетти Бразилия терма жамоаси устози Дунгани танқид остига олди, деб хабар беради «Sports.ru».
«Бразилия терма жамоасининг ўйин режаси Неймарга қулай тарзда тузиб чиқилган. Неймар майдонда истаган ишини қилади, чунки бош мураббий уни назорат қилишга қодир эмас. Баъзида у чап, баъзида эса ўнг қанотда ўйнайди. Бу Виллиан ва Дуглас Костага ёқмайди, лекин Дунга четда туриб, индамай туради. Бош мураббий Бразилиянинг энг яхши футболчисига ҳеч нарса дейишни истамайди», – дейди Беллетти.
Қайд этиш керакки, Неймар кўпайиб кетган сариқ карточкалар туфайли Парагвайга қарши (2:0) ЖЧ–2018 турнирига саралаш баҳси 6-турини ўтказиб юборган эди.
Изоҳ (0)