Фарғона шаҳар тиббиёт коллежида 15 йил давомида ишлаб келган ўқитувчи порахўрлик учун қўлга олинди. Бу ҳақда, «Постда» нашри маълумотига таяниб, «1news.uz» хабар беради.
Хабар беришларича, исми ошкор этилмаган ўқитувчи коллежга ўқишга кирмоқчи бўлган қизларнинг ота-онасидан 500 доллардан пора сўраган.
Ота-оналар қизлари имтиҳондан йиқилмаслиги учун ўқитувчига олти киши учун 3 минг доллар беришга рози бўлган.
«Ўқитувчи кўрсатилган маблағни олаётганда ушланган ва қилмишига яраша жазоланган», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)