БМТнинг континентал шельф чегаралари бўйича комиссияси Аргентина денгиз ҳудудини 1,7 миллион квадрат километрга кенгайтириш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Комиссия қарорига мувофиқ, Фолкленд ороллари, Буюк Британиянинг денгиз орти ҳудуди Аргентинанинг денгиз чегаралари ичида жойлашди.
Аргентина ҳукумати БМТ комиссияси қарорини тарихий қарор деб атади. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги мазкур қарор Буюк Британия билан ҳудуд бўйича мунозарага ечим бўлиши лозимлигини баён қилди.
Изоҳ (0)