Япониянинг энг шимолий Хоккайдо ороли полицияси саккиз нафар якудза жангарисини ҳибсга олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Жумладан, мамлакатдаги энг йирик гангстер синдикати «Ямагути-гуми» таркибига кирувчи маҳаллий гуруҳнинг етакчиси 52 ёшли Ясунори Китагавунинг ҳам ҳибсга олинганлиги маълум қилинмоқда. Улар хусусий турар-жойга ноқонуний бостириб киришда гумон қилинмоқда.
Барча ҳибсга олинганлар «Ямагути-гуми»дан ажралиб чиққан «Кобэ ямагути-гуми» гуруҳига ўтиб кетган собиқ сафдошининг хонадонига бостириб киришга уринган.
Полиция бу босқинчилик ҳақида хабар топиб, хиёнаткор жазоланишининг олдини олган.
Изоҳ (0)