Кеча, 27 март куни аёллар ўртасида футзал бўйича XII Ўзбекистон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Мазкур мусобақада 12-маротаба иштирок этаётган Қаршининг «Севинч» жамоаси ўз тарихидаги 12-чемпионликни расмийлаштирди, деб хабар беради клуб матбуот хизмати.
«Севинч» клуби чемпионатнинг сўнгги учрашувини Тошкентнинг СМРИ (Сингапур менежментни ривожлантириш институти) жамоасига қарши ўтказди ва 8:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Қайд этиш жоизки, «Севинч» жамоаси футзал бўйича XII Ўзбекистон чемпионатидаги барча учрашувларда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.
Аёллар ўртасида футзал бўйича XII Ўзбекистон чемпионатидаги кучли учликдан қуйидаги жамоалар ўрин олди.
1-ўрин: «Севинч» (Қарши).
2-ўрин: «Андижанка» (Андижон).
3-ўрин: «Тўмарис» (Хоразм).
Изоҳ (0)