24–26 март кунлари Тунис Республикаси пойтахти Тунис шаҳрида паралимпиячилар ўртасида енгил атлетика бўйича Гран-при туркумига кирувчи Tunis International Meeting халқаро турнири бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган олти нафар спортчининг барчаси олтин медалга сазовор бўлди.
Мусобақанинг дастлабки кунида уч нафар ўзбекистонлик спортчи София Бурханова (ядро улоқтириш, F-12), Дилафруз Ахматханова (ядро улоқтириш, F-35) ҳамда Александр Свечников (найза отиш, F-13) олтин медални қўлга киритди.
Мусобақанинг иккинчи кунида Ёқутхон Холбекова (1500 метрга югуриш, T-12), Дониёр Солиев (узунликка сакраш, F-12) ва Фаррух Мирзақулов (узунликка сакраш, F-47) шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Изоҳ (0)