«Барселона» клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси «Реал» етакчиси Криштиану Роналду ҳар доим «Олтин тўп»га лойиқ бўлганлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Sportbox.ru» хабар бермоқда.
«Роналду барча ‘Олтин тўп’ мукофотларини ҳақли равишда қўлга киритган. Овоз бериш жараёнида мураббийлар, футболчилар, журналистлар ва ФИФА иштирок этган. У ҳар доим ушбу мукофотга лойиқ бўлган», – дейди аргентиналик футболчи.
Шунингдек, Лионель Месси футболчилик фаолияти якунига қадар «Барселона»да тўп суришини маълум қилди.
«Менга Англия ва Италия футболи ёқади. Кўпчилик футболчилар ўйинини кузатиб бораман, лекин аввал айтганимдек, узоқ йиллар давомида ‘Барселона’да тўп суриб, фаолиятимни шу ерда якунламоқчиман. Умид қиламанки, ҳеч нарса ўзгармайди. Бироқ футбол кутилмаган воқеаларга бой ва янги кун нима олиб келишини ҳеч ким билмайди», – дея фикрига якун ясади Месси.
Маълумот учун, Лионель Месси Ла Лига доирасида 23 ўйинда 22, Роналду эса 30 ўйинда 28 та гол киритишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)