Олимларнинг халқаро гуруҳи 50—55 миллион йил илгари Ҳиндистон қитъаси Осиё билан қуруқликдаги «кўприк» орқали туташганлиги ҳақидаги фаразни тасдиқлади. Бу ҳақда BMC Evolutionary Biology маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар беради.
Тадқиқот муаллифлари Ҳиндистон, Жануби-Шарқий Осиё ва Океанияда тарқалган Draconinae оиласига мансуб калтакесакларнинг бир нечта турида филогенетик таҳлил ўтказган. Натижада калтакесаклар Осиёдан Ҳиндистонга камида икки марта кўчганлиги ҳақида хулосага келинди.
Таҳлил натижаларига кўра, Draconinae вакиллари дастлаб Ҳиндистонга 50—55 миллион йил аввал келган. Уларнинг Salea тури эса Ҳиндистонга қитъани Евросиё билан боғловчи қуруқликдаги «кўприк» орқали ўтган. Иккинчи марта Draconinae калтакесаклари Ҳиндистонда тахминан 48 миллион йил илгари пайдо бўлган.
Маълумот учун, олимлар Ҳиндистон ва Осиё бундан 20—25 миллион йил аввал бир-бири билан тўқнашиб, бирлашиб кетган деб ҳисоблайди.
Изоҳ (0)