«Вести» дастури таҳририяти 19 март куни Ростов-Дондаги аэропортга қўниш чоғида ҳалокатга учраган Boeing 737-800 самолёти учувчилар кабинасидаги сўзлашувлар расшифровкасини қўлга киритди. Телеканалнинг таъкидлашича, бу расмий ҳужжат эмас, редакция уни суриштирув комиссиясидаги манбасидан олган. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
Маълум қилинишича, оғир метеорологик шароитларда капитан Аристос Сократус қўнишга иккинчи уринишда бу уринишдан воз кечишга қарор қилади ва юқорига кўтарилиш ҳақида буйруқ беради.
Шундан кейин Boeing 15 даража бурчак билан юқорилайди, баландга кўтарилиш штат режимида 40 сония давом этади. Бироқ эшелонга етмасдан командир автопилотни ўчиради ва Boeing пастга қулай бошлайди. Шундан сўнг, кабинадан «Асабийлашма, торт!», деган сўзлар эшитилади.
Эслатиб ўтамиз, FlyDubai авиакомпаниясига тегишли, Дубайдан Ростов-Донга учаётган «Боинг» лайнери 19 март, шанба куни Ростов-Дон аэропортига қўнишга уриниш вақтида ҳалокатга учраган эди. Ҳодиса оқибатида самолёт бортида бўлган 62 кишининг барчаси ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)