Футбол бўйича Европанинг бир қатор мамлакатлари кеча, 24 март куни халқаро ўртоқлик ўйинлари доирасида майдонга тушди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар бермоқда.
Куннинг диққатга сазовор беллашуви Евро-2016 ғолиблиги учун даъвогарлар ҳисобланган Италия ҳамда Испания терма жамоалари ўртасидаги бўлиб ўтди. Испаниялик дарвозабон Давид де Хеа бу кеча бир қатор сейвларни амалга ошириб, Икер Касилясни алмаштиришга тайёр эканлигини исботлай олди. Испаниялик 35 ёшли ҳужумчи Ариц Адурис эса мамлакат бош жамоасидаги ўзининг иккинчи ўйинида дебют голини уришга муваффақ бўлди.
Италия — Испания 1:1 (0:0)
Голлар: Лоренсо Инсине, 68 (1:0). Ариц Адурис, 70 (1:1).Италия: Жанлуижи Буффон, Давиде Астори, Леонардо Бонуччи, Маттео Дармиан, Эммануэль Жаккерини (Лука Антонелли, 79), Антонио Кандрева (Федерико Бернардески, 60), Тиаго Мотта, Марко Пароло (Жоржинё, 89), Грациано Пелле (Симоне Заза, 60), Эдер (Лоренсо Инсене, 51), Алессандро Флоренси (Лоренсо де Сильвестри, 89).
Испания: Давид Де Хеа, Сан Хосе, Ҳерар Пике, Хуанфран (Ҳорди Алба, 79), Серхио Рамос (Начо, 46), Тиаго Алкантара (Иско, 61), Ҳуан Мата (Коке, 46), Сеск Фабрегас, Сезар Аспиликуэта, Алваро Мората (Пако Алкасер, 86), Ариц Адурис (Давид Силва, 71).
«Анталия Стедиум» аренасидаги биринчи халқаро ўйин Туркия миллий терма жамоасининг Швеция устидан қозонган ғалабаси билан якун топди. Мезбонлар посбони бир қатор вазиятларда жамоадошлари жонига оро кириб, Туркияни муқаррар голлардан қутқариб қолди. Ўйин якунига 15 дақиқа вақт қолганида Одил Аҳмедов билан «Краснодар» сафида тўп сурадиган марказий ҳимоячи Гранквист ҳисобни тенглаштирганди, аммо уни ушлаб қолиш Швеция терма жамоаси аъзоларига насиб қилмади.
Туркия — Швеция 2:1 (1:0)
Голлар: Женк Тосун, 32 (1:0). Андреас Гранквист, 74 (1:1). Женк Тосун, 81 (2:1).Туркия: Вулқон Бабажан, Ҳоқон Болта (Аҳмет Чалик, 39), Гекхан Генюл, Селчук Инан, Женк Тосун (Юнус Малли, 82), Арда Туран (Олжай Шахан, 90+1), Ўғузхон Эзякул (Альпэр Потук, 62), Меҳмет Топал, Озан Тўфон (Чаглар Чеюнжю, 90+4), Жанер Эркин, Вулқон Шен (Керим Фрей, 65).
Швеция: Робин Олсен, Андреас Гранквист, Микаэл Лустиг, Албин Экдал (Оскар Хилемарк, 81), Ким Челстерм (Понтус Вернблум, 71), Маркус Берг, Виктор Линделеф, Людвиг Аугустинссон, Ён Гвидетти (Эмир Куёвич, 62), Жимми Дурмаз (Себастьян Ларссон, 46), Эркан Зенгин (Эмил Форсберг, 62).
Евро-2016 йўлланмасидан қуруқ қолган Дания терма жамоаси янги бош мураббий Оге Ҳарейд бошчилигида Исландия термасидан устун келди. Бунга қадар «Малме» клубида муваффақиятли ишлаган мутахассис ўзининг дебют ўйинида Европа чемпионати иштирокчисини мағлуб этишга муваффақ бўлди.
Дания — Исландия 2:1 (0:0)
Голлар: Николай Ёргенссон, 50 (1:0). Николай Ёргенссон, 54 (2:0). Арнор Траустассон, (90).Исландия: Эгмундур Кристонссон, Ҳейдар Ҳаукссон, Алфред Финнбогасон, Ҳордур Магнуссон, Кари Арнасон, Биркир Бярнассон (Арнор Траустасон, 72), Арон Гуннарссон, Колбейн Сигторссон (Ён Бодварссон, 72), Гюлфи Сигурдссон (Элмар Бярнассон, 81), Эмил Халлфредсон (Ёҳан Гудмунссон, 46).
Евро-2016 иштирокчиларидан яна бири — Чехия терма жамоаси ҳам кутилмаганда мағлубиятга учради. Ўйиннинг 9-дақиқасида Боржек Дочкал жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Шу пайтнинг ўзидаёқ қарши ҳужумга ўтган шотландияликлар ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Қайд этиш керак, Петр Чехнинг жароҳати сабабли Чехия сафида дарвозабон Томаш Коубек ўзининг дебют учрашувини ўтказганди.
Чехия — Шотландия 0:1 (0:1)
Гол: Икечи Аня, 10 (0:1).Чехия: Томаш Коубек, Камил Вацек (Лукаш Маречек, 78), Владимир Дарида (Якуб Рада, 87), Боржек Дочкал (Даниэл Коларж, 65), Павел Кадержабек, Михал Кадлец, Томаш Нецид (Матей Видра, 65), Давид Лимберски, Томаш Сивок, Мартин Фридек (Иржи Скалак, 46), Ёсеф Шурал (Даниэл Пудил, 78).
Украина — Кипр 1:0 (1:0)
Голлар: Тарас Степаненко, 40 (1:0).Украина: Денис Бойко, Олександр Кучер, Вячеслав Шевчук (Никита Каменюка, 81), Артём Федецкий, Олег Гусев (Иван Петряк, 46), Роман Зозуля (Артём Кравец, 63), Руслан Ротан (Виктор Коваленко, 46), Тарас Степаненко (Анатолий Тимошук, 72), Андрей Ярмоленко, Денис Гармаш (Максим Малишев, 46), Артём Путивсев.
Уэльс — Шимолий Ирландия 1:1 (0:0)
Голлар: Крейг Кеткарт, 60 (0:1). Саймон Черч, 89-пен (1:1).Уэльс: Уэйн Хеннесси (Денни Уорд, 46), Кристофер Гантер, Жорж Уильямс, Адам Меттюз, Жеймс Честер, Дэвид Воган (Жо Аллен, 71), Дэвид Коттерилл, Жо Ледли (Эндрю Крофц, 46), Эшли Уильямс (Лойд Айсгроу, 62), Сем Воукс (Саймон Черч, 76), Том Лоуренс (Жонатан Уильямс, 62).
Шимолий Ирландия: Майкл Макговерн, Жонни Эванс (Даниэл Лафферти, 74), Гарет Маколи, Конор Маклафлин (Аарон Хюз, 81), Педди Макнейр (Пол Петон, 74), Стюарт Даллас (Шейн Фергюсон, 90), Оливер Норвуд, Стивен Дэвис, Крейг Кеткарт, Кайл Лафферти (Билли Маккей, 81), Конор Вашингтон (Жейми Уорд, 46).
Изоҳ (0)