Франциянинг марказий қисмида микроавтобус юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Натижада 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий Montagne газетаси маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Нашрнинг маълум қилишича, авария Мулен ва Монбёньи коммуналари ўртасидаги Алье департаментида юз берган.
Автобус Португалияда рўйхатдан ўтган бўлиб, Швейцариядан у ерга қайтаётган бўлган.
Ҳодиса сабабларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)