БМТ 2030 йилга келиб дунёда ОИВ эпидемиясини тугатиш мақсади амалга оширилишига умид қилади. Бу ҳақда БМТ бош котиби ўринбосари Мишель Сидибе «РИА Новости» нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
«Биз шунга умид қиламиз... Бирорта ҳам ўлим ҳолати, касалликни юқтириб олиш, камситиш ҳолатларининг қайд этилмаслиги — ушбу кўрсаткичлар барқарор ривожланиш мақсадини рўёбга чиқариш учун энг муҳим омил бўлар эди», — деди Сидибе.
«Агар илгари ОИВ хасталигига чалинган беморга кунига 18 та дори берган бўлсак, бугун битта дорининг ўзи кифоя қилади. Биз, шунингдек, дори воситаларининг дунё бўйича нархларига таъсир кўрсата олдик. Шунинг учун биз асосли тараққиётни кузатмоқдамиз, бу эса ўлим ҳолатларини ва касалликни юқтириб олиш ҳолатларини қисқартиришимиз мумкинлигини тасдиқлайди», — деб таъкидлади Сидибе.
Изоҳ (0)