Таиланд жанубидаги Сонгкхла провинциясида автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 27 нафар ўқувчи жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Маълум қилинишича, 50 нафар болани экскурсияга олиб кетаётган автобус шосседан чиқиб кетиб, дарахтга урилган ва ағдарилиб кетган. Авария юз берган жойга етиб келган қутқарувчилар жабрланганларни касалхоналарга жойлаштирди.
Полиция ҳодиса вазиятларини аниқлаштирмоқда.
Изоҳ (0)