Қирғизистоннинг мурожаати асосида БААнинг Дубай шаҳрида республика биринчи президенти — Асқар Ақаевнинг куёви Одил Тойғонбаев қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон ИИВ хабарига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, уни ҳибсга олишда Интерпол ва БАА ҳуқуқ-тартибот органлари билан яқиндан ҳамкорлик қилинган.
Тойғонбаев 2005 йилда бир қанча қонунбузилишларда, жумладан, иқтисодий жиноятларда ва қатор корхоналарни ноқонуний ўзлаштириб олишда айбланиб, халқаро қидирувга берилган эди. У Интерполнинг «қизил циркуляр»ига киритилган, дейилади хабарномада. Одил Тойғонбаев Қозоғистон фуқароси бўлгани боис Бишкек бир неча бора уни топширишни сўраб Остонага мурожаат қилган, аммо ҳар сафар рад жавобини олган эди.
Изоҳ (0)