Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Футбол бўйича Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес ЖЧ—2018 саралаши доирасида Бразилия термаси мағлуб этилишига умид қиляпти, деб хабар берди «Championat.com». Шу муносабат билан ҳужумчи «Барселона»даги шериги ва Бразилия термаси ҳужумчиси Неймарни ҳам ёдга олиб ўтди.

Фото Getty Images

Фото Getty Images

«Биз бу ўйин олдидан Неймар билан гамбургердан гаров боғладик. Табиийки, учрашувда мағлуб бўлган гамбургер пулини тўлайди. Ғолиб томон эса омаддан завқланади», — деди футболчи.

«Неймар яхши дўст, биз у билан бир-биримизга доимо ҳазил қиламиз. Иккимиз ҳам ўз терма жамоамиз таркибида бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз», — деди Луис Суарес El Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.

Бразилия ва Уругвай терма жамоалари ўртасидаги ўйин 26 март, шанба куни бўлиб ўтади. Саралашнинг 4-туридан кейин Уругвай 9 очко билан 2-ўринда бораётган бўлса, 3-поғонадан жой олган Бразилия ҳисобида 7 очко мавжуд.

Изоҳ
Асосий янгиликлар