Испаниянинг «Барселона» футбол клуби ярим ҳимоячиси Хавьер Маскерано жамоадаги биринчи голини пенальтидан уриш борасидаги таклифларни рад қилганлиги ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар берди.
«Месси менга пенальтини амалга оширишни бир неча бор таклиф қилди, лекин мен чиндан ҳам уни рад қилдим. Ростини айтсам, менда бундай қобилият йўқ, ўзимни мажбурлаб бир иш қилишни хоҳламайман. Гол эса насиб қилган вақтда ўзи келади», — дейди Маскерано.
Хавьер Маскерано «Барселона» сафида ҳозирга қадар гол ура олмаган. Лионель Месси эса Испания чемпионатининг 29-турида «Хетафе» дарвозасини пенальтидан ишғол қила олмади.
Бу аргентиналик ҳужумчининг гол билан якунланмаган Ла Лигадаги саккизинчи пенальтиси эди.
Изоҳ (0)