«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори Валерий Тян Латвия Вазирлар Маҳкамаси томонидан икки томонлама муносабатларни, шунингдек, Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги транспорт ва юк ташиш ишини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Бу ҳақда авиакомпаниянинг расмий сайтида хабар қилинди.
Ҳукумат мукофотини «Ўзбекистон ҳаво йўллари» дирекциясида Наврўз байрамига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси Эдгарс Бондарс топширди.
Изоҳ (0)